«Пахтакор» Жонатан Луис билан шартнома имзолади.
Бразилиялик 33 ёшли дарвозабон «шерлар» сафига Португалия юқори дивизионида 10-ўринни эгаллаб турган «Риу Аве» клубидан келиб қўшилди.
«Бугунги кунда «Пахтакор»да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади, деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки «Пахтакор»нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир-икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсак, Педру Морейранинг муносабати менга ёқди. У ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти», — дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.
190 см бўйга эга Жонатан бу мавсумда Португалия чемпионатида 9 ўйин ўтказган, ўтган мавсумда эса 26 та баҳсда майдонга тушган.