Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон футболда улардан устун эканлигини айтди.
Блогер ва сценарий ёзувчи Нурмахан Муканули Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, баъзи қозоғистонликлар Европанинг топ-клуби «Ланс»да ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчини сотиб олаётганига ҳалигача ишонишмаяпти.
«Футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, ўзбеклар сезиларли даражада ўзиб кетишди. Ҳозир Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши мумкинлиги ҳақида гапиряпмиз. Ваҳоланки, бунгача ҳам уларда 2010, 2014 ва 2018 йилги мундиалларга чиқиш имконияти бор эди.
Ўзбекистон 2014 йилни ҳамон эслайди, ўшанда жамоа тўплар фарқи туфайли жаҳон чемпионатига чиқолмаган, икки тўп камлик қилган ва Жанубий Кореяга ютқазганди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон биздан илгарилаб кетганини тасдиқлайди. Улар 1994 йилги Осиё ўйинларида, сўнг ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритишган. Ўтган ёзда эса Париждаги Олимпиадада қатнашишди.
Шу боис «Ўзбекистон қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқади?», «Ўзбекистонлик футболчи АПЛ клубига ўтадими?» каби саволлар билан ҳайратланиш футболга шунчаки қизиқишни билдиради», — деди Муканули YouTubeʼдаги «Соққи жене гол!» подкастида.