14.01.2025 10:03
3232
Иниго Мартинес қанча муддатга сафдан чиққани маълум

Иниго Мартинес бир ойдан ортиқ вақт майдонга тушмайди.

«Барселона» ҳимоячиси Испания Суперкубоги доирасида «Реал»га (5:2) қарши ўйиннинг 27-дақиқасида жароҳат олганди.

Испаниялик журналист Хави Мигелнинг хабар беришича, 33 ёшли футболчининг ўнг оёқ сон мушаги ёрилиб кетган. Тикланиш 5 ҳафта давом этади.

Бу мавсумда Мартинес Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар