Гвардиола трансфер ойнасидаги хатосини тан олди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансфер ойнасида трансферга қўл урилмагани унинг қарори бўлгани ва бундан афсусланганини тан олди.
«Ёзда мен ҳеч кимни трансфер қилишни истамайман, дегандим. Аммо мавсум бошидаги жароҳатлардан сўнг ёзда трансферларга қўл уришимиз керак эди, деб ҳисобладим. Клуб трансферларни истаганди, афсуски мен жамоадаги йигитларга таяниб, улар билан яна муваффақиятга эришаман, деб ўйлагандим», – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.
Маълумот учун, «шаҳарликлар» АПЛ турнир жадвалида 20-турдан сўнг 34 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Клуб ҳозирча қишки трансфер ойнасида Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс трансферини деярли ҳал қилди, клуб режасидан Омар Мармушни ҳам сотиб олиш ўрин олган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар