14.01.2025 14:11
8446
Теглар
ФИФА Ла Лиганинг икки клубига 2026 йилгача трансфер тақиқи қўйди

ФИФА «Малйорка» ва «Райо Валекано» клубларига трансфер тақиқини жорий қилди.

9 январ куни ФИФА расмий сайтида Ла Лиганинг икки клубига кейинги 3 та трансфер ойнасида, яъни 2026 йилгача янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Маrca хабарига кўра, «Райо Валекано» раҳбарияти  ФИФА санкцияларидан бехабар бўлган ва янги келганларни рўйхатга олиш тақиқлангани ҳақида биринчи марта эшитган. «Малйорка» эса трансфер тақиқини маъмурий хато деб тушунтирган ва муаммо ҳал қилинишини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар