14.01.2025 09:01
3552
Бўрон туфайли қолдирилган «Эвертон» — «Ливерпул» ўйинининг янги санаси маълум бўлди

Мерсисайд дербисининг янги санаси маълум қилинди. 

12 феврал куни АПЛнинг 15-тури доирасидаги «Эвертон» — «Ливерпул» баҳси бўлиб ўтади. Ўйин «Гудисон Парк»да ўтказилади ва Тошкент вақти билан 13 февралга ўтганда — соат 00:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аслида ўйин 7 декабр куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Дарраг бўрони туфайли қолдирилганди.

«Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 19-турдан кейин 46 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Эвертон» эса 17 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар