14.01.2025 19:15
1814
Теглар
«Арсенал» Субимендини 60 миллион еврога сотиб олмоқчи

«Арсенал» Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Daily Mail хабарига кўра, «Реал Сосиедад» яримҳимоячиси ёзда «Арсенал»га ўтади. Трансфер лондонликлар учун 60 миллион еврога тушади. Музокаралар илғор босқичда.

Қайд этилишича, «тўпчилар» 25 ёшли футболчини ҳозироқ жамоада кўришни истайди, аммо Сан Себастиянликлар уни мавсум якунигача сотмоқчи эмас.

Субименди бу мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар