14.01.2025 07:39
4222
«Ан Наср» Роналду билан шартномани узайтириш бўйича дастлабки келишувга эришди

Криштиану Роналду Саудия Арабистонида яна бир мавсум қолади.

«Ан Наср» 39 ёшли ҳужумчи билан шартномани 2026 йилнинг июнигача узайтириш борасида дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Мутаб Ал Авад хабар берди.

Португалиялик футболчининг Ар Риёд клуби билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида якунига етади.

Роналду бу мавсумда Саудия Арабистони пролигасида 13 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар