13.01.2025 15:29
4093
Теглар
Конте: «Хвича ёки «Наполи»дан эмас, ўзимдан хафаман» 

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте Хвича Кварацхелиянинг жамоани тарк этиш арафасида тургани ҳақида фикрини билдирди. 

Аввалроқ, Конте грузиялик вингернинг клубни тарк этишни сўраганини маълум қилганди. У ОАВда унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини айтди.

«Бир нарсани аниқлаштирмоқчиман. Англияда ишлаётганимда, одатда таржимада бирор нарсани нотўғри тушунтирган бўлиши мумкин, деб ўйлардим. Аммо ҳозир италянчада ҳам одамлар мени нотўғри тушунаётгандек туюляпти.

Хафалигим ҳақида гапирганимда, бу футболчи ёки клубдан эмас, балки ўзимдан хафа бўлганимни назарда тутгандим. Сабаби, Хвича масаласида олти ой мобайнида вазиятни ўзгартира олмадим. Квара ёки клуб мени алдагани йўқ. 

Олти ой ичида кўпроқ таъсир кўрсата олишим мумкин деб ўйлагандим, аммо вазият бошланғич нуқтага қайтганини тушундим. Бугунги хабарларда «Квара Контени алдади» деган сарлавҳаларни ўқидим. Аслида эса бундай эмас.

Мураббий клубга қарорлар қабул қилишда ёрдам бериши ва қайси ўйинчини харид қилиш кераклиги бўйича маслаҳат бериши керак, деб ҳисоблайман. Агар вазиятга таъсир ўтказа олмаганимни тушунсам, бундан хафа бўламан. Хвича яхши инсон ва ҳар бир киши ўз тақдири ҳақида қарор чиқаришга ҳақли. Реалликни қабул қилишимиз керак.

Аммо ҳали Хвича «Наполи» ўйинчиси. Биз буни унутмаслигимиз керак. Агар кимдир уни сотиб олишни истаса, ҳаммаси улар истагандек бўлиши керак, деб ўйламаслик керак», – деди «Наполи» бош мураббийи.

Аввалроқ, Хвича «ПСЖ»га ўтишга яқинлиги, Париж клуби грузиялик ўйинчи учун 80 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар