Гвардиола Ҳусанов ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клубнинг Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилаётгани ҳақидаги журналистнинг саволига жавоб қайтаришни истамади.
«Ҳусанов? Клуб ҳали ҳеч нарсани расман эълон қилгани йўқ. Шундай экан, мен ҳеч нарса дея олмайман», - дея жавоб қайтарган Пеп.
Аввалроқ, Фабрицио Романо «Сити» 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячининг трансфери учун «Ланс»га 40 миллион евро тўлаши, футболчи тез орада Манчестер клубида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар