13.01.2025 11:08
2744
Теглар
Флик: «Дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини енгиб, соврин ютдик. Аммо ҳар доим ҳам бугунгидек ўйнай олмаймиз»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Испания Суперкубоги финалида «Реал» (5:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугун биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини мағлуб этиб, кубокни қўлга киритдик. Хурсандмиз. Бугун қувонишимиз керак.

Ҳамжиҳатмиз. Мақсадимиз — ҳар бир баҳсда яхшироқ ўйнаш. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз ва иложи бўлса, шунга ҳаракат қиламиз. Ҳамма нарсада ўзимиз учун фойдали нарсани топишимиз керак.

Мен учун муҳими — қандай ўйнашимиз. Бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Бугун хатолар сонини камайтирдик. Ўйинни назорат қилсак, бизга осонроқ бўлади. Бугун ҳужумда 3 нафар ажойиб ҳужумчимиз бор эди. Жамоа учун жуда хурсандман.

Бу — футбол, ​​мен унда кўп йиллардан бери ишлаб келаман. Катта клубларнинг мақсадлари — совринлар. Биз ўзимиздан мамнунмиз ва фахрланамиз, энди ўз даражамизни тасдиқлашимиз керак. Чунки ҳар доим ҳам бугунгидек ўйнай олмаймиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар