12.01.2025 15:39
1058
Теглар
«Рома» яримҳимоячиси «Сандерленд»га ўтди

Энцо Ле Фе «Сандерленд» футболчисига айланди.

Англия клуби «Рома»нинг 24 ёшли яримҳимоячисини мавсум охиригача ижарага олди. 

Агар «Сандерленд» Премер-лигага чиқса, франциялик футболчини 23-24 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлади. 

Айни пайтда «қора мушуклар» Чемпионшипда 26-турдан кейин 50 очко жамғариб,  4-ўринни эгаллаб турибди. 

Ле Фе ўтган ёзда «Ренн»дан «Рома»га ўтганди. У А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, бирорта гол уролмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар