Расман: «Пахтакор» Маҳмуд Маҳамаджонов билан шартнома имзолади
«Пахтакор» «Бунёдкор» ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджоновни ўз сафига қўшиб олди.
21 ёшли футболчи «шерлар» билан 3 йиллик шартнома имзолади.
«Бунёдкор» мени тарбиялади, бунинг учун уларга катта раҳмат! «Пахтакор» эса менга қайта имконият берди. Энди бор эътиборимни бир жамоага қаратаман.
Мақсадим — фаолиятимдаги илк чемпионликка эришиш. Менга ишонч билдирган бош мураббий ва клуб раҳбариятига раҳмат айтаман», — дейди Маҳамаджонов.
Эслaтиб ўтамиз, ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Пахтакор»да ижарада ўтказиб, 9 ўйинда майдонга тушганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар