Пеп Гвардиола Англия Кубоги 3-босқичидаги «Салфорд» устидан қозонилган 8:0 ҳисобидаги ғалабадан мамнун.
«Салфорд»ни ҳурмат қилдик ва йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Индивидуал қўриқлашлар туфайли биз учун осон бўлмади, лекин ўз имкониятларимизни яхши англадик ва ўйинимиздан мамнунмиз.
Макейтидан жуда хурсандман, у — ўзгача ўйинчи. Ҳет-трик қилиш осон эмас. Аввалига у ўртамиёна ўйнади, кейин эса гол уриш инстинктини кўрсатди. Албатта, у бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Биринчи бўлим унинг учун энг зўри бўлмади, лекин унинг иш услуби, совуққонлиги, ритм ҳисси... Ўзгача футболчи.
Грилиш нафақат гол урди, балки голли узатма ҳам берди. У — ўзига хос футболчи. У ҳар доим ҳам кўп гол уравермайди, лекин бу ўзига боғлиқ.
Барчаси ўййинчиларнинг машғулотларда ва ўйин давомида ажратилган вақтларда қандай ҳаракат қилишларига боғлиқ. Ҳаммаси оддий ва бу нафақат Жекка, балки бошқаларга ҳам тегишли.
«Ман Сити» бошқарувида 500 дан ортиқ ўйин ўтказдим ва биз 487 ёки 488 тасини аъло даражада ўтказдик. 12-13 та ўйинда ёмон ҳаракат қилдик.
Муаммо шундаки, бизда ақл бовар қилмайдиган миқдорда жароҳатлар бор, бу эса машғулот ёки мусобақаларда яхши қатнашишни имконсиз қилади. Бизга қийин, лекин аста-секин футболчилар қайтишмоқда. Бу ёки кейинги мавсумда янги футболчилар келади ва биз уларнинг таркибдаги ўрни учун курашишимиз керак. Кимдир жойингга хавф солса, ўзингни яхшироқ кўрсатасан», — дея «Манчестер Сити» бош мураббийининг сўзларини келтиради ВВС.