«Наполи» Хвича Кварацхелиянинг ўрнини босадиган футболчиларни изламоқда.
Олдинроқ клуб бош мураббийи Антонио Конте грузиялик футболчининг ўзи клубдан қўйиб юборишни сўраганини айтганди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Эдон Жегрова ҳамон жамоанинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади, аммо «Лилл» уни январда сотишга тайёр бўлмаслиги мумкин.
Шунингдек, «Наполи» «Ливерпул»нинг асосий таркибига кирa олмаётган Федерико Кьеза номзодини ҳам кўриб чиқаётгани айтилмоқда. Италиялик вингер мерсисайдликлар сафида мавсум бошидан бери фақат битта гол урди.
Қолаверса, неаполликлар январ ойида «Галатасарой»ни тарк этишини маълум қилган Ҳаким Зиёшга ҳам қизиқиш билдирмоқда. 31 ёшли марокашликнинг турк клуби билан амалдаги шартномаси июн ойига қадар мўлжалланган.