12.01.2025 12:39
678
«Наполи» «Борнмут»дан Биллингни ижарага олди

«Наполи» Филипп  Биллинг трансферини эълон қилди.

Неапол клуби 28 ёшли яримҳимоячини «Борнмут»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Конте жамоаси даниялик футболчини 9-10 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. 

Бу мавсумда Биллинг Премер-лиганинг 10 та ўйинида қатнашган бўлса, ўтган мавсумда 29 та баҳсда 2 гол ва худди шунча ассист қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар