Испания чемпионатининг 19-турида «Атлетико» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилиб, Алвареснинг голи эвазига барча турнирлар доирасида қаторасига 14-ғалабасини қўлга киритди.
Симеоне жамоаси очколарини 44 тага етказиб, ҳамшаҳари «Реал»ни (43) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди ва биринчи даврани 1-ўринда якунлади. «Осасуна» 25 очко билан 11-поғонада қолди.
Ла Лига. 19-тур
Атлетико — Осасуна 1:0
12 январ, «Метрополитано»
Гол: Алварес (55).
Атлетико – Облак, Галан, Лангле, Ле Норман, Молина, Галлаҳер (Лино, 46), Барриос, Де Паул, Симеоне (Лоренте, 73), Алварес (Корреа, 78), Гризманн.
Осасуна – Эррера, Пеня (Монкайола, 63), Бретонес, Эррандо, Катена, Бойомо (Орос, 63), Мойсес Гомес, Торро (Аресо, 63), Ибанес, Рубен Гарсия (Арнаис, 85), Раул Гарсия (Будимир, 78).
Огоҳлантиришлар: Симеоне (34), Лино (53), Морено (88).