12.01.2025 23:02
2602
Теглар
Байиндир қаҳрамонлик қилган ўйинда «МЮ» «Арсенал»ни Англия Кубогидан чиқариб юборди

Англия Кубогида 3-босқичдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. 

Марказий баҳсда «Арсенал» ўз майдонида амалдаги чемпион «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Асосий вақтда Фернандешнинг голига Габриэл жавоб берди. Эдегорнинг пеналтисини Байиндир қайтарди. Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пеналтилар сериясида эса туркиялик посбон яна бир сейв амалга ошириб, жамоасини 1/16 финалга олиб чиқди. 

Эътиборлиси, меҳмонлар 61-дақиқадан бошлаб камчиликда ҳаракат қилишди — Далот иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. 

АПЛ клублари — «Нюкасл», «Испвич» ва «Кристал Пэлас» ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Англия Кубоги. 1/32 финал. 12 январ

Арсенал — Манчестер Юнайтед 1:1

Голлар: Габриэл (63) — Фернандеш (52). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Эдегор (72). 

Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Люис-Скелли (Троссар, 90), Тимбер (Парти, 100), Мерино (Райс, 73), Жоржинио (Тирни, 113), Эдегор, Мартинелли, Ҳавертц, Жезус (Стерлинг, 40).

Манчестер Юнайтед – Байиндир, Мартинес, Магуайр (Йоро, 104), де Лигт, Фернандеш, Гарначо (Диалло, 80), Далот, Майну (Коллиер, 81), Угарте (Маласиа, 90), Мазрауи, Ҳойлунд (Зиркзе, 81).

Огоҳлантиришлар: Мартинес (29), Фернандеш (38), Далот (49), Майну (56), Габриэл (70), Магуайр (70), Ҳавертц (72).

Четлатиш: Далот (61).

Ипсвич — Бристол Роверс 3:0

Голлар: Филиппс (18), Кларк (24), Тэйлор (37). 

Ипсвич – Мурич (Сликер, 81), Таунсенд, Бержесс, Вулфенден, Годфри (Кларк, 73), Луонго, Филлипс, Кларк, Тэйлор (Броудҳед, 73), Бернс (Жонсон, 46), Аль-Хамади (Ҳерст, 73).

Нюкасл — Бромли 3:1

Голлар: Майли (16), Гордон (49, пеналти), Осула (61) — Конгрив (8). 

Нюкасл – Дубравка, Таргетт (Ҳолл, 69), Келли, Шер, Триппиер, Жоэлинтон (Бруно Гимараэс, 46), Лонгстафф, Майли, Барнс (Гордон, 46), Алмирон (Тонали, 84), Осула (Сануси, 69).

Кристал Пэлас — Стокпорт Каунти 1:0

Гол: Эзе (4).

Кристал Пэлас – Тернер, Риад, Ричардс, Геҳи, Эзе, Сарр (Девенни, 64), Клайн (Шлупп, 77), Камада, Лерма, Муньос, Нкетиа.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар