12.01.2025 15:39
1122
Теглар
Анри — Белгия бош мураббийлигига асосий номзод

Терри Анри Белгия миллий жамоасида Доменико Тедеско ўрнини эгаллаши мумкин.

Франциялик 47 ёшли мутахассис «қизил иблислар» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда LN24 каналида журналист Саша Таволери хабар берди. 

Таъкидланишича, Анри жамоа футболчилари, хусусан, Ромелу Лукаку ва Кевин Де Брюйне каби юлдузлар билан яхши муносабатларга эга. 

Шунингдек, Эрик тен Ҳаг ва Марк ван Боммел номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Белгия қироллик футбол ассоциацияси ой охиригача бир қарорга келиши кутилмоқда. 

Тедеско Белгия миллий жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа Евро-2024да 1/8 финалдан қайтди ва Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллади. Охирги 8 ўйинда белгияликлар фақат 1 та ғалабага эришган.

Анри 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2021 йилдан 2022 йилгача Белгия миллий жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи Франция U-21 жамоаси бўлган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар