12.01.2025 03:30
2014
Теглар
Саудия Арабистони чемпионати. «Ал-Файҳа» «Ал-Иттиҳод» билан дуранг ўйнаб, «Ал-Ҳилол»нинг 1-ўринда қолишига сабаб бўлди

Саудия Арабистони чемпионатида 14-турнинг икки учрашуви бўлиб ўтди.

Отабек Шукуров тўп сураётган «Ал-Файҳа» пешқадам «Ал-Иттиҳод»га қарши майдонга чиқди. Ҳамюртимиз тўлиқ ўйин ўтказган баҳсда унинг жамоаси 90+1-дақиқада ҳисобни очган бўлса, «Ал-Иттиҳод» 90+3-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди.

Шу тариқа, Карим Бензема етакчилигидаги Жидда клуби 37 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, «Ал-Ҳилол» «Ал-Оруба»ни 5:0 ҳисобида енгиб, 37 очко ва тўплар нисбатига кўра 1-ўринда бормоқда. «Ал-Файҳа» эса 9 очко билан 17-ўриндан жой олган.

Саудия Арабистони Про лигаси. 14-тур

Ал-Файҳа – Ал-Иттиҳод – 1:1

Голлар: Сакала 90+1 – Ас-Сагурк 90+3.

Ал-Оруба – Ал-Ҳилол - 0:5

Голлар: Невеш 16 пен., Ал-Булайҳи 48, Лоди 68, Леонардо 75, 75.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар