11.01.2025 03:16
2974
Теглар
Бундеслига. «Байер» Дортмундда «Боруссия»ни мағлуб этиб, ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди

Германия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Байер» Дортмундда «Боруссия»ни мағлубиятга учратди. Меҳмонлардан Шик дублга эришди. 

Шу тариқа Леверкузен клубининг ғалабали серияси 6 ўйинга (барча турнирлар доирасида — 8 та) етди. 

Алонсо бошқарувидаги амалдаги чемпион очколарини 35 тага етказиб, пешқадам «Бавария» (36) билан фарқни минималлаштирди. Нури Шаҳин жамоаси эса 25 очко билан 6-поғонада қолди. 

Бундеслига. 20-тур

Боруссия Д — Байер 2:3

10 январ, «Сигнал Идуна Парк»

Голлар: Гиттенс (12), Гирасси (79, пеналти) — Телла (1), Шик (8, 19).

Боруссия Д – Кобел, Кабар (Забитцер, 78), Люрс, Рюэрсон (Кэмпбелл, 89), Ян Коуто, Нмеча, Гиттенс (Мален, 78), Брандт, Адейеми (Дюранвил, 63), Гирасси, Байер (Рейна, 78).

Байер – Градецки, Инкапиэ, Тапсоба, Та, Мукиеле, Грималдо (Паласиос, 89), Фримпонг (Артур, 88), Андрих, Жака, Телла (Терре, 74), Шик (Виртц, 63).

Огоҳлантиришлар: Шик (45+3), Тапсоба (78), Нмеча (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар