11.01.2025 11:33
1710
Теглар
«Астон Вилла» Асенсиога қизиқмоқда

«Астон Вилла» «ПСЖ» вингери Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда.

RMC Sport хабарига кўра, бирмингемликлар Жон Дураннинг эҳтимолий кетиши фонида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Олдинроқ, Асенсио етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун қишда парижликлар сафини тарк этиши мумкинлиги айтилганди.

Ўз навбатида, колумбиялик 21 ёшли ҳужумчи Дуранга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Асенсио бу мавсум Лига 1 да 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар