12.01.2025 00:48
3712
Теглар
Англия кубоги. «Манчестер Сити»дан 8:0 ҳисобидаги ғалаба, Грилиш бир йил ўтиб гол урди, Макатида ҳет-трик

Англия кубоги 3-саралаш босқичи доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида йирик ғалабага эришди.

«Шаҳарликлар» «Солфорд Сити»га қарши баҳсда рақиб дарвозасига 8та гол йўллашди. Шу куни Мубама дебют баҳсида дебют голини урган бўлса, Грилиш бир йиллик танаффусдан кейин пеналтидан гол урди. Макати эса ҳет-трикка эришди.

Англия кубоги. 3-саралаш босқич

Манчестер Сити – Солфорд Сити 8:0

Голлар: 1:0 – 8 Доку, 2:0 – 20 Мубама, 3:0 – 43 О`Райли, 4:0 – 49, пенальти Грилиш, 5:0 – 62 Макати, 6:0 – 69, пенальти Доку, 7:0 – 72 Макати, 8:0 – 81 Макати.

Манчестер Сити – Эдерсон, О`Райли, Аке (Аканжи, 46), Симпсон-Пьюзи, Доку (Ковачич, 74), Савио (Фоден, 55), Грилиш, Гюндоган, Макати, Матеуш Нунеш, Мубама.

Солфорд Сити – Янг, Гарбатт, Тилт, Шеферд, Ashley (Уотсон, 58), Форна, Ланд (Макэлени, 70), Берко, Многа (Тэйлор, 58), Аделакун (Wright, 87), Куасси (Стоктон, 70).

Огоҳлантиришлар: Шеферд (21), Тилт (60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар