11.01.2025 20:14
3413
Теглар
Анчелотти: «Эл-Класико – ўз номи билан Эл-Класико! Бу сафарги баҳс финал экани янада аҳамиятли»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Суперкубоги финали доирасида «Барселона»га қарши ўтадиган ўйин ҳақида фикрини билдирди.

«Биринчи ўйинда йўл қўйилган хатоларни яхшилаб таҳлил қилишимиз керак. Ўшанда биз ўйинни яхши бошлаган эдик, лекин иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни йўқотиб қўйгандик. Хатоларни такрорламаслик жуда муҳим.

«Эл-Класико — ўз номи билан Эл-Класико! Айниқса, бу сафарги баҳс финал эканлиги янада аҳамиятли. «Барселона»га қарши ўйинлар ҳар доим ўзига хос тарзда ўтади

Жуд Беллингҳэм ўзини яхши ҳис қилмоқда ва финалга тайёр. У тикланиш жараёнини яхши ўтказди. Модрич ва Чуамени ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин», — дейди Карло Анчелотти AS нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Испания Суперкубоги финали якшанба оқшомида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар