«Ҳаммаси унинг фойдасига ишлаяпти» – «Ланс» бош мураббийи Ҳусановни яна битта ўйинда майдонга туширмоқчи
«Ланс» клуби бош мураббийи Уилям Стилл жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтаётганини тасдиқлаб, уни якшанба кунги баҳсда майдонга туширмоқчилигини айтди.
«Ёлғон гапирмоқчи эмасман, Ҳусанов бўйича музокаралар олиб борилгани ва жараён тезлашиб кетгани маълум. Ҳаммаси унинг фойдасига ишлаяпти. Лекин у ҳали ҳам «Ланс»нинг футболчиси. Агар нимадир ўзгарса, сиз буни мендан аввал билиб оласиз. Агар Абдуқодир ўйин учун тайёр бўлса, уни 12 январ якшанба куни «Гавр»га қарши ўйинда майдонга тушираман», – деди Стилл L'Équipe нашрига берган интервюсида.
Аввалроқ, Ҳусановнинг 40 млн евро ва бонуслар эвазига «Манчестер Сити»га ўтаётгани, тиббий кўрик якшанба куни бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар