11.01.2025 13:37
7866
Теглар
Абдуқодир Ҳусанов – «Ланс» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади

Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клуби тарихидан жой олади.

Тез орада «Манчестер Сити» футболчисига айланадиган ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи учун Англия чемпиони Франция клубига 40 миллион евро трансфер пули тўлайди. Аввалроқ, хабар қилинганидек келишувга кўра, бу маблағ турли бонуслар билан 50 миллион еврога етиши мумкин.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов 40 млн евро ва бонуслар ҳисобига кўра, «Ланс» тарихидаги энг қиммат сотилган ўйинчига айланади.

Клуб ўзбек футболчисини 100 минг еврога сотиб олганини инобатга олсак, Ҳусанов лансликларга энг катта фойда келтирган трансферга ҳам айланади.

Маълумот учун, бунгача «Ланс» тарихида энг қиммат трансфер белгиялик Лоис Опенданинг 2023 йилда бонуслар билан ҳисоблаганда жами 40 млн евро эвазига «Лейпциг»га кўчиб ўтгани саналарди. Учликдан Ваҳининг «Марсел»га ўтгани ва Секо Фофананинг «Ан-Наср»га ўтган ҳам жой олган. Ҳар икки ўйинчи учун ҳам лансликлар 25 млн евродан олган.

«Ланс» тарихида энг қиммат сотилган ўйинчилар (Ҳусановнинг трансферигача бўлган рейтинг):

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар