10.01.2025 18:58
1655
Теглар
Нуну Эшпириту Санту – 6 марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийига айланди

Нуну Эшпириту Санту декабр ойида АПЛнинг ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Португалиялик мураббий бошчилигида «Ноттингҳем Форест» декабр ойида АПЛда 6 ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди. Ҳозирда жамоа АПЛ турнир жадвалида 40 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоиз, бу Нунунинг АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи сифатида олган 6-мукофоти бўлди. Португалиялик мураббий бу борада Бобби Робсон ва Сэм Эллардайс билан тенглашди. Шу билан бирга, Нуну Карло Анчелотти, Клаудио Раниери, Кевин Киган ва Эдди Ҳау каби мураббийларни ортда қолдирди – уларда 5 тадан ушбу соврин бор.

АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўйича энг кўп мукофотга эга мураббий «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ мураббийи Алекс Фергюсон бўлиб, у 27 марта ойнинг энг яхши мураббийига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар