Мойес «Эвертон»га қайтишга тайёр
Дэвид Мойес яна «Эвертон» бош мураббийи бўлиши мумкин.
Мерсисайд клуби 9 январ куни Шон Дайчнинг истеъфоси ҳақида эълон қилди.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, шотландиялик 61 ёшли мутахассис Дайч ўрнига «Эвертон»га қайтишга тайёр ва бўшаган лавозимга асосий даъвогарлар қаторига кириши кутилмоқда. Дэвид 2002 йилдан 2013 йилгача ҳам «ирислар»ни бошқарган.
Шунингдек, Паулу Фонсека ва Ли Карсли «Эвертон» бош мураббийи лавозимини эгаллашга тайёр эканлиги, бироқ улар билан ҳозирча алоқа ўрнатилмагани хабар қилинган. «Фенербаҳче» устози Жозе Моуринио номзоди кўриб чиқилиши ҳақидаги хабарлар эса асоссиз.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар