10.01.2025 13:23
6794
Теглар
Манба: Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди. «Сити» «Ланс» билан келишувга эришишга яқин

«Манчестер Сити» «Ланс» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича келишувга эришишга яқин, деб ёзади Фабрицио Романо. 

«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола трансферга розилик берган. У ўзбекистонлик 20 ёшли футболчини жамоасида кўришни истамоқда. 

Музокаралар якуний босқичда. Ҳусанов шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сити» ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар