«Ман Сити» Витор Рейс учун «Палмейрас»га таклиф жўнатди. У Ҳусанов ўрнига вариант эмас – Романо
«Манчестер Сити» клуби Витор Рейс учун «Палмейрас»га ҳам расмий таклифни юборди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг қайд этишича, бразилиялик 18 ёшли ҳимоячи тез орада «Манчестер Сити» аъзосига айланиши кутилаётган Абдуқодир Ҳусановга алтернатив ўлароқ танланган вариант эмас.
Рейс «Сити» билан шахсий шартларни келишиб олган, шунингдек, клублар Виторнинг июлгача «Палмейрас»да ижарада қолиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ, Манчестер клуби Бразилия жамоаси билан Рейсни 40 миллион еврога трансфер қилиши масаласида келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар