10.01.2025 18:14
699
Исак – АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси 

Александер Исак декабр ойида АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У ўтган ой АПЛнинг 6 ўйинида 8 гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.

Швециялик ҳужумчи ўз фаолиятида биринчи марта ушбу мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, Исак ушбу мукофотни қўлга киритган тўртинчи швед бўлди. 

Бунгача Фредди Юнгберг («Арсенал», 2002 йил апрел), Йоҳан Элмандер («Болтон», 2010 йил ноябр) ва Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед», 2016 йил декабр) ушбу совринга эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар