10.01.2025 09:47
5791
Ирисметов Ҳусанов ҳақида: «Реал» ёки «Сити»? Иккинчисини маслаҳат берган бўлардим. Чунки у ерда дунёнинг энг яхши мураббийи бор»

Жаъфар Ирисметов «Манчестер Сити»нинг Абдуқодир Ҳусановга қизиқиши ҳақида гапирди.

Аввалроқ Манчестер «Ланс» ҳимоячиси учун бонуслар билан бирга 50 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди. Шунингдек, «Реал» ҳам Ўзбекистон миллий жамоасининг 20 ёшли футболчисини кузатиб бораётгани ёзилганди. 

«Йигит тез ривожланмоқда ва «Ланс» ҳамда миллий жамоадаги ўйини билан Европанинг яхши клубида ўйнашга лойиқ эканини исботламоқда.

Албатта, «Манчестер Сити» — футболчи сифатида янада ривожланиш имконини берадиган топ-клуб. У ерда дунёнинг энг яхши мураббийи — Пеп Гвардиола ишлайди. Агар «Реал» ва «Сити»дан бирини танлашни сўрасангиз, мен Абдуқодирга иккинчисини тавсия қилган бўлардим.

Англияда «Ман Сити» мухлисиман. Агар Ҳусанов у ерга борса, уни ушбу клуб либосида кўришдан жуда хурсанд бўламан.

Ўзбекистонда ҳамиша футболчиларимиз ўйнайдиган жамоаларга мухлислик қилишади», — дея «Нефтчи» бош менежерининг сўзларини келтиради Metaratings. 

Ҳусанов 2023 йилда «Энергетик-БГУ»дан 100 минг евро эвазига «Ланс»га ўтганди. У Лига 1нинг ушбу мавсумида 13 та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар