Гвардиола Ҳусановни тезда сотиб олишни сўраган – Романо
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тез орада «Манчестер Сити» футболчисига айланиши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Ман Сити» Ҳусановни сотиб олиш масаласида 2024 йилнинг декабр ойида иш бошлаган. Манчестер клуби вакиллари Лансга бориб, музокарага киришган.
«Пеп Гвардиола Ҳусановни тезда сотиб олишни сўраган. Трансферда яшил чироқ ёнди. Here we go, яқин қолди», - дея ёзади Фабрицио Романо.
Аввалроқ, музокаралар якуний босқичда экани, Ҳусанов шахсий шартнома шартларини келишиб бўлгани, «Сити» ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар