Гвардиола: «Трансферлар ҳақида ҳеч қачон жавоб бермайман»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг қишки трансфер ойнасидаги режалари ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.
«Омар Мармушнинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида? Менга савол берсангиз ҳам трансферлар ҳақида ҳеч қачон жавоб бермайман. Ҳаммаси осон. Бу борада изоҳ бера олмайман», – дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирган Фабрицио Романо.
Инсайдернинг қайд этишича, Ҳусановнинг трансфери деярли якунланиш арафасида, Мармуш ва Витор Рейс бўйича эса музокаралар давом этмоқда.
Аввалроқ, музокаралар якуний босқичда экани, Ҳусанов шахсий шартнома шартларини келишиб бўлгани, «Сити» ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар