10.01.2025 19:52
1436
Теглар
«Бунёдкор» грузиялик икки легионер билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Бунёдкор» сафига грузиялик футболчилар келиб қўшилди.

Грузиянинг миллий ва турли ёшдаги миллий жамоалари сафида тўп сурган Николоз Мали ҳамда сўнгги мавсумни қўшни Қозоғистонда ўтказган Имеда Ашортиа 2025 йилги мавсумда «Бунёдкор» либосини кияди.

Маълумот учун:

НИКОЛОЗ МАЛИ
Туғилган санаси: 27.01.1999
Фуқаролиги: Грузия
Амплуаси: ҳимоячи
Бўйи: 174 см. Вазни: 72 кг
Сўнгги жамоаси: «Динамо» Батуми (Грузия)
Грузия У-18, У-19, У-21 ва миллий терма жамоасида тўп сурган.

ИМEДА АШОРТИА
Туғилган санаси: 30.10.1996
Фуқаролиги: Грузия
Амплуаси: ҳужумчи
Бўйи: 183 см. Вазни: 75 кг
Охирги жамоаси: «Шахтёр» Қарағанда (Қозоғистон)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар