10.01.2025 10:11
1389
Теглар
«Боруссия Д» Аллерни «Леганес»дан қайтариб, Нидерландия клубига ижарага бериб юборди

«Боруссия» ва «Леганес» Себастиан Аллернинг ижара шартномасини муддатидан олдин тугатишди.

Бу ҳақда Дортмунд клуби матбуот хизмати хабар берди. 

30 ёшли ҳужумчи мавсумнинг иккинчи қисмини Нидерландиянинг «Утрехт» клубида ижарада ўтказадиган бўлди. 

Август ойида «Боруссия» Аллерни «Леганес»га ижарага бериб юборганди. Ивуарлик форвард Ла Лигада 8 та ўйин ўтказиб, гол уролмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар