10.01.2025 02:57
8209
Теглар
Sky Sport журналисти: «Сити» Ҳусанов учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр. Трансфер амалга ошиш арафасида

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансфери борасида «Ланс»га жиддий таклиф юборди. 

Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, АПЛ чемпиони 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси ҳам Англия чемпионатига ўтишга ошиқмоқда. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ҳусановга «Реал» ҳам қизиқаётгани хабар қилинганди.

Ҳимоячи бу мавсумда Лига 1да 13 та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар