Саудия Арабистони чемпионатида 14-тур баҳслари бошланди.
«Ан Наср» ўз майдонида «Ал Аҳдуд»ни қабул қилиб, Маненинг дубли ва Роналдунинг пеналтидан киритган тўпи эвазига ғалаба қозонди.
Пиоли жамоаси очколарини 28 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди ва бир ўйини кам пешқадам «Ал Иттиҳод»дан 8 очкога ортда қолмоқда. 12 очкоси бор «Ал Аҳдуд» 14-поғонага жойлашган.
Саудия пролигаси. 14-тур
Ан Наср — Ал Аҳдуд 3:1
9 январ, «King Saud University Stadium»
Голлар: Мане (29, 88), Роналду (42, пеналти) — Савиур (6).
Ан Наср – Бенто, Бушал, Лапорт, Симакан, Ал Ғаннам, Ал Ҳасан (Али, 71), Отавио (Ас Сулайҳим, 89), Ғариб, Анжело Габриэл (Маран, 89), Мане, Роналду.
Ал Аҳдуд – Пауло Витор, Ал Кайди, Лоу, Aл Асири (Ал Аббос, 45+8), Ал Фараж, Петрос (Мусона, 74), Aз Забдани, Ал Муваллад (Aл Ҳатила, 90), Годвин (Aл Жаҳиф, 90), Бассогог.
Огоҳлантиришлар: Лапорт (8), Лоу (34), Ал Ғаннам (70).