«Реал» Ламини Фатини сотиб олди
«Реал» ҳимоячи Ламини Фати билан шартнома имзолади.
Мадрид клуби 18 ёшли футболчининг трансфери борасида «Леганес» билан келишиб олди.
Аввалроқ «Реал» Фати учун 100 минг евродан кўпроқ пул тўлаши хабар қилинганди.
Футболчи иккинчи ўринбосарлар жамоаси — «Реал Мадрид C»га ўтиши, аммо «Кастиля»да ҳам ўйнаши режалаштирилган.
Ламини «Леганес» академиясида барча ёшдаги жамоаларидан ўтиб тарбияланган. У 2023/24 йилги мавсумда U-19 жамоаси билан Испания ёшлар кубоги чоракфиналига қадар етиб борган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар