«МЮ» Амад Диалло билан шартномани узайтирди
Амад Диалло «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирди.
Ивуарлик 22 ёшли вингер билан янги келишув 2030 йилгача мўлжалланган.
2021 йилда манкунианликлар сафига келиб қўшилган футболчи ҳозиргача 50 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган.
«Янги шартнома имзолаганимдан фахрланаман. Мен аллақачон бу клубда ажойиб дамларни бошдан кечирдим, лекин олдинда ҳали кўп лаҳзалар бор. Менинг амбицияларим жуда катта, «Манчестер Юнайтед»да тарих ёзмоқчиман», — дейди Диалло.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар