09.01.2025 17:09
812
Теглар
Мақсудхўжа Аълохўжаев «Динамо» ўйинчисига айланди

Суперлига-2025 мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Шу пайтгача трансфер ҳуқуқи «Локомотив» клубига тегишли бўлган Мақсудхўжа Аълохўжаев «Динамо» футболчисига айланди. 20 ёшли чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Олимпик» сафида ўтказиб, ёрқин ўйинлари орқали мухлисларга танилганди. Аълохўжаев Суперлиганинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири саналади. Вадим Абрамов янги мавсумда ушбу 20 ёшли чап қанот ҳимоячисига ишонч билдириши кутилмоқда.

Аввалроқ, Мақсудхўжа Аълохўжаевга «Нефтчи» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, якунда ҳимоячи «Динамо»га ўтиб, Вадим Абрамов қўл остида тўп суришни танлаган.

Маълумот учун, Аълохўжаев 2024 йилнинг иккинчи қисмини «Олимпик» сафида ўтказиб, 13 ўйинда 3та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ПФЛ «Динамо» клубидан ҳали трансфер тақиқини олиб ташламагани сабабли Самарқанд клуби ушбу трансферни ПФЛ рўйхатидан ўтказмаган ва трансфер ҳақида расман хабар бергани йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар