09.01.2025 14:58
4243
Теглар
«Манчестер Сити» бразилиялик 18 ёшли марказий ҳимоячи билан келишувга эришди – Романо

«Манчестер Сити» клуби Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасининг 18 ёшли ҳимоячиси Витор Рейсни трансфер қилишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Манчестер клуби бразилиялик ёш ҳимоячи учун 40 миллион евро тўлашга рози бўлган. Клуб Рейснинг шартномаси ва молиявий шартлари бўйича ҳам футболчининг ўзи билан келишувга эришиб бўлган.

Инсайдернинг қайд этишича, «Ман Сити» бразилиялик ҳимоячининг трансфери бўйича «Палмейрас» клуби ва футболчининг агенти билан жуда тез келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» сўнгги бир неча кун давомида «Ланс» клуби билан ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бўйича музокара ўтказаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар