09.01.2025 13:47
1083
«Ливерпул» ёзда шартномаси тугайдиган Киммихга қизиқмоқда

Йозуа Киммих фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкин.

Инглиз клуби германиялик яримҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Bild журналисти Кристиан Фалк. 

29 ёшли футболчининг «Бавария» билан битими ушбу мавсум охиригача амал қилади. Томонлар келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Бундеслиганинг 2024/25 йилги мавсумида Киммих 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар