09.01.2025 21:30
1282
Теглар
Хвича «ПСЖ»га ўтишга тайёр – Романо

Хвича Кварацхелия қишки трансфер ойнасида «ПСЖ»нинг асосий мақсади бўлиб турибди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Наполи» клубининг грузиялик ҳужумкор яримҳимоячиси январ ойидаёқ «Наполи»ни тарк этиб, «ПСЖ»га ўтишга тайёр.

Қайд этилишича, француз гранди грузиялик футболчи учун «Наполи»га 80 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, «ПСЖ» Кварацхелия билан шахсий шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда ва бу жараён муваффақиятли якунланишга яқин.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум А Сериядаги 17 ўйинда 5та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчини 85 миллион еврога баҳолаган.

Аввалроқ, грузиялик ўйинчи Неапол клуби билан янги шартнома масаласида келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар