Грэм Поттер — «Вест Ҳэм» бош мураббийи
«Вест Ҳэм» Грэм Поттерни бош мураббий этиб тайинлади.
49 ёшли мутахассис Лондон клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. У Англия Кубоги 3-босқичи доирасидаги «Астон Вилла»га қарши ўйинда илк бор жамоани бошқаради.
Поттернинг охирги иш жойи «Челси» эди. У «кўклар»га 2022 йил 9 сентябрдан 2023 йил 2 апрелгача устозлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «Вест Ҳэм» бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқарди. Жамоа Премер-лигада 14-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар