09.01.2025 13:47
1472
Теглар
Флик: «Мақсадимиз финалга чиқиш эди. Ямал яқинда жароҳатдан қайтгани учун алмаштирдик»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Атлетик»ка (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйлашимча, биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Баъзида одатдагидек доминантлик қилмадик, лекин мен хурсандман. Мақсадимиз финалга чиқиш эди ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. 

Ямал? Сиз ҳар доим унга қарайсиз, лекин бизда бутун жамоа бор ва футболчиларга қарашимиз керак. У яқинда жароҳатдан қайтди ва шу сабаб уни 60-65 дақиқадан сўнг алмаштиришга мажбур бўлдик. Ғалаба ҳамма учун муҳим. 

Пеня ўрнига Шесни? Ҳа, бу — менинг қарорим», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар