09.01.2025 19:28
2897
Теглар
ЎФА қўмитаси «Бухоро»дан трансфер тақиқини олиб ташлади. 5та клубда ҳамон тақиқ бор

Про лигадан Суперлигага чиққан «Бухоро» клуби яна трансферларини расмийлаштириши мумкин.

26 декабр ЎФА тегишли қўмитаси 6 клубга трансфер тақиқи белгилаганди: «Нефтчи», «Навбаҳор», «Сўғдиёна, «Динамо», «Бухоро» ва «Орол». 

Қўмитанинг бугун — 9 январ куни берган такрорий хатига кўра, «Бухоро» футбол мактаби билан боғлиқ қарздорликни бартараф қилган. Шундан келиб чиқиб, клубдан трансфер тақиқи ечилган. Эндиликда Лига «Бухоро» клубининг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Аввалроқ, «Нефтчи» ва «Навбаҳор» клублари 2025 йил учун трансферларни амалга ошираётганига қарамай, 2024 йилги мавсумдан қолган қарздорликларни бартараф этмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Динамо», «Бухоро» ва «Орол» эса тегишли академиялар билан ҳисоб-китобни тўлиқ ёпмагани учун трансфер тақиқига дучор бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар