«Айнтрахт» Мармуш учун 80 млн евро нарх белгилади. «Сити» тўпурарни 60 млн еврога баҳоламоқда
Германиянинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, «Манчестер Сити» клуби мисрлик 25 ёшли ҳужумчини сотиб олмоқчи.
Қайд этилишича, немис клуби тўпурар форварди учун 80 миллион евро нарх белгилаган. «Манчестер Сити» эса Мармушнинг трансфер баҳосини 50-60 миллион еврога баҳоламоқда. «Айнтрахт» эса мисрлик ўйинчи билан келишувда товон пули киритилмагани боис, белгилаган нархидан камига сотмоқчи эмас.
Маълумот учун, Мармуш жорий мавсум Бундеслигада 15 ўйинда ўз ҳисобига 13та гол ва 7 ассист ёзиб қўйишга улгурди. У тўпурарлар пойгасида фақатгина Ҳарри Кейндан битта голга ортда қолмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар