08.01.2025 22:46
10874
Теглар
Украиналик ҳимоячи россиялик футболчи сабаб «ПСЖ»га ўтишдан бош тортди

«Борнмут» клубида ўйнаётган украиналик 22 ёшли ҳимоячи Иля Забарний «ПСЖ»га ўтишдан бош тортди.

Франция ОАВларига кўра, Забарнийнинг «ПСЖ»га ўтмаслигига сабаб у жамоада россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг борлиги бўлган.

Қайд этилишича, шахсан бош мураббий Луис Энрике Забарний билан шартнома имзолаш тарафдори бўлган, аммо украиналик футболчи россиялик билан бир жамоада тўп тепишни истамади.

Забарнийнинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 38 миллион еврога тенг. Унинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар