08.01.2025 23:08
3139
Теглар
Спорт бўйича олий кенгаш «Барселона»га Олмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Испания Спорт олий кенгаши «Барселона»га Дани Олмо ва Пау Викторни Ла Лига рўйхатдиан ўтказишга рухсат берди.

As хабарига кўра, спорт олий кенгаши якуний қарор чиқарилгунга қадар Каталония клубининг ушбу футболчиларни мавсумнинг иккинчи қисми учун вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирган.

Шу тариқа, Олмо ва Виктор «Барса» сафида барча турнирларда тўп суриш имкониятига эга бўлди.

Аввалроқ, клуб президенти Жоан Лапорта Дани Олмо ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа клубга сотилмаслиги, клуб уни рўйхатдан ўтказиш учун бор имкониятини ишга солишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар